«Иловани ўрнатинг ва осон кредит олинг»: Марказий банк Telegram орқали тарқалаётган фирибгарликдан огоҳлантирди
Ижтимоий тармоқлар орқали фирибгарлар томонидан фуқароларнинг ишончига кириш учун Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган сохта профиллардан қалбаки гувоҳнома расмлари ҳамда ҳужжатларни юбориш ҳолатлари учраб турибди. Мазкур ҳолат юзасидан Марказий Банк муносабат билдириб, фуқароларни ҳушёрликка чақирди.
Унда айтилишича, фирибгарлар фуқароларга ўзини хавфсизлик хизмати ходими сифатида таништириб, телефон қурилмасига турли хил банк иловаларини ўрнатиш орқали онлайн кредит олиши мумкинлигига ишонтиради.
Фирибгарларнинг бу гапларига ишонган фуқаролар телефон қурилмасига зарарли мобил иловаларни ўрнатишади. Натижада банк картасида бўлган ва ажратилган кредит маблағлари фирибгарлар томонидан ўзлаштириб олинади.
Марказий Банк юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, фирибгарлар томонидан фуқароларга нотаниш профиллардан «кредитни бекор қилиш», «хавфсиз ҳисобга пул кўчириш» мазмунидаги хабарлар келса, мулоқотга киришмаслик, ушбу фойдаланувчини блоклаб қўйиш ҳамда смартфонга зарарли иловаларни ўрнатмаслик тавсия этилган.
«Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг», — дейилади огоҳлантириш хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг