Илк шеърларимни ботинкамнинг ичига яшириб юрганман — Хуршид Даврон
Фото: "Халқ сўзи"
Шу йилнинг 4 май куни Тошкент шаҳридаги 229-мактабда Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан учрашув ташкил этилди.
Мулоқот аввалида Хуршид Даврон ҳаётий тажрибалари билан бўлишиб, тарихий жараёнлар, бугунги адабий муҳит ҳақида сўзлаб берди. Шундан сўнг унинг шеърлари ўқувчилар томонидан айтилди. Адибга саволлар билан мурожаат қилинди.
— Болалигимда шеър ёзишимни ҳаммадан яширганман, — дейди Ўзбекистон халқ шоири. — Илк шеърларимни ботинкамнинг ичига яшириб юрганман. Кейинчалик аммам — она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси иштиёқимни пайқаб қолган. Шу тариқа ижодга қадам қўйганман. Мен ёзолмай қолишдан қўрқмайман, буни аллақачон бўйнимга олиб бўлганман.
Учрашув сўнггида Хуршид Даврон мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди. Шунингдек, муаллифлигидаги китобларга дастхат ёзиб, ёшларга оқ фотиҳа тилади.
Шунингдек, шоир 6-синф ўқувчиларига адабиёт фанидан дарс ўтиб, уларга Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Ибройим Юсупов ҳамда ўзининг шеърларидаги Ватан мавзусига тўхталди. Ўзбекистон тарихи, бугуни, ёшларнинг ўй-хаёллари ҳақида фикр билдирди. Ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг