Илҳом Алиев Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

17:42 22 Август 2024 Сиёсат
171 0

Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Давлат ташрифи Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram

Мазкур кўркам гўша Президентимиз Шавкат Мирзиёв ташаббуслари билан 2022 йилда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига бағишлаб барпо этилган.

Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram

Озарбайжон делегацияси буни Ўзбекистон халқидан қардош Озарбайжон халқига ҳурмат ифодаси, умумий тарихимизга чинакам биродарона муносабати сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Фото: Бош вазир матбуот котиби / Telegram

Шундан сўнг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?