Иккиламчи бозорда уй-жой нархи ўсиш суръати секинлашди
Архив фото
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг 2023 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича таҳлилида кўчмас мулкни олди-сотди бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9 фоизга ошгани қайд қилинди. Шу билан бирга, 2-чоракда сотувлар 5 фоизга ўсди ва 69 минг битимдан ошди.
Июнь ойида кўчмас мулк бозори фаолликнинг пасайиши билан ажралиб туради. Ойлик сотувлар май ойида сезиларли ўсишдан кейин 7,7 фоизга камайди. Кўчмас мулк бўлган турар жой олди-сотди шартномалари сони май ойидаги 25,5 мингтага нисбатан 23,6 мингтани ташкил этди.
Шу билан бирга, йил бошида ижара ҳақининг 20 фоиздан ортиқ пасайиши бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг учта ҳудудида қайд этилди. Хусусан, Олмазорда - 26 фоиз, Шайхонтоҳурда - 24 фоиз ва Бектемирда - 22 фоиз.
Июнь ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Агар май ойида 1 квадрат метр учун уй-жойнинг ўртача нархининг ошиши 2,5 фоизни ташкил этган бўлса, июнь ойида "иккиламчи уй-жой" нархи атиги 0,8 фоизга ошди.
Жорий даврни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда, иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 22 фоиздан ошди. Наманган - 34,9 фоиз, Тошкент вилояти - 29,4 фоиз ва Тошкент шаҳрида - 30,4 фоиз уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг