Икки вилоятнинг қўшни давлатлар билан чегара олди ҳудудларида 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилинади

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ижтимоий соҳа ташкилотлари ҳам экспорт фаолиятида фаолроқ иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.
Ўтган йили «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури бошланди. Жарроҳлик, дерматология, эндокринология марказлари чет эллик фуқароларга хизмат кўрсатишдан 1 миллион долларгача маблағ тушираётган бўлса, 18 та илмий марказда хизматлар экспорти 300 минг долларга етмаяпти.
Шу муносабат билан 24 та ихтисослашган марказнинг тиббий хизматлар экспортини 30 миллион долларга етказиш, Осиё тараққиёт банки билан 5 та ихтисослашган марказни хусусий бошқарувга берилишини тезлаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Қўшни давлатлар билан чегарадаги постларга яқин ҳудудда жойлашган 60 та шифохонада ўтган йили 300 мингдан зиёд одамга тиббий хизмат кўрсатилган. Масалан, биргина «Айритом» халқаро савдо зонасида очилган хусусий клиника ўтган йилни ўзида 15 минг чет эллик фуқарога тиббий хизмат кўрсатди.
Лекин 3 та давлат билан чегарадош, 7 та божхона пости бўлган Тошкент вилоятидаги чегара олди ҳудудида бирорта клиника йўқ. Наманганда ҳам шу аҳвол.
Шу боис, вилоят ҳокимларига қўшни давлатлар билан чегара олди ҳудудларида 21 та кўп тармоқли клиника ташкил қилишни бошлаш топширилди.
Сўнгги саккиз йилда 125 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилди. Шундан 23 таси хорижий университет филиаллари.
Лекин, ўтган йили олий таълимда экспорт атиги 26 миллион долларни ташкил қилгани имкониятларга мутлақо мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Олий таълим вазирлигига «Топ-1000» таликка кирган 2 та олийгоҳ билан чекланиб қолмасдан, яқин йилларда уларни 10 тага етказиш чораларини кўриш топширилди.
Ўтган йили 15 та маданият маркази хусусий секторга берилди. Тадбиркорлар 86 миллиард cўм инвестиция киритиб, 1,5 мингдан зиёд маданий тадбир ташкил қилди.
Вазирлик тизимидаги яна 120 та маданият ва санъат маркази бўш турибди. Шу муносабат билан маданият вазирига марказларни илғор хорижий тажриба асосида хусусий секторга беришни ташкиллаштириш топширилди.
Йиғилишда ҳудуд раҳбарлари ва вазирларнинг ҳисоботи тингланди, тадбиркорларнинг намунали тажрибаси кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг