Икки вилоятда газ ўғрилари қўлга тушди

Фарғона ва Наманган вилоятларида катта миқдорда табиий газдан ноқонуний фойдаланган фуқаролар аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хусусан, Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида жойлашган «Фурқат» МФЙда ЙТТ Л. З. га қарашли новвойхонада истеъмолчи газ таъминоти ташкилоти билан шартнома имзоламасдан, тегишли лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, ўзбошимчалик билан бир марталик тамғаси йўқ бўлган ҳисоблагич ўрнатиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 315 миллион 360 минг сўмлик зарар қайд этилди.
Фарғонанинг Қува туманидаги «Янги ҳаёт» МФЙда жойлашган оилавий шифокорлик пунктида ҳам табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, бир марталик тамғани қасддан бузиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 231 миллион 198 минг сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Бошқа бир ҳолатда Қўқон шаҳар «Тараққиёт» МФЙда истиқомат қилувчи С. У. ўз хонадонидаги корхонада газ тармоғига тегишли ҳужжатларсиз, ҳисоблагичдан ташқари уланиб, табиий газдан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 760 миллион 317 минг сўмлик зарар ҳисобланди.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ислом цивилизацияси марказида узунлиги 52 метр бўлган «Миниатюралар девори» жойлаштирилади
- Олмазордаги «кимёвий туман»: эмиссия нималари билан хавфли?
- Хавфсизлик кенгашида айрим масъуллар ишдан олинди
- Тошкентда юз берган «авария»да 2005 йилда туғилган ҳайдовчи ҳалок бўлди
- Табаррук ташрифларнинг тотли мевалари
- Оммавий ахборот воситалари бу ҳафта Зеленский учун муваффақиятсиз бўлиши ҳақида ёзмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг