Олмазордаги «кимёвий туман»: эмиссия нималари билан хавфли?

07:47 21 Июль 2025 Жамият
448 0

Ижтимоий тармоқларда кеча кечқурун Тошкентнинг Олмазор туманида ҳаводаги кучли кимёвий ҳид ва Узумбоғ кўчасида ғалати туман пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ФВБга Олмазор тумани, Узумбоғ кўчасида ҳаводан олтин гугурт ҳиди келаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Шунга кўра, зудлик билан Тошкент шаҳар ФВБнинг Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари айтилган манзилга етиб борган.

Маълумотларга кўра, ҳудуддаги омборхонада жойлашган сиғимдан перекс водород моддаси очиқ ҳавога сизиб чиқиши кузатилган.

Илк хабар берилган вақтда, яъни, 21 июль тонгги соат 03:19да ФВВ томонидан ушбу ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилаётганлиги ҳамда барча тегишли хизматлар воқеа жойида ҳамкорликда ишлаётгани маълум қилинди.

Шундан сўнг, Тошкент шаҳар ФВБ Радиацион, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя бўлимлари томонидан ушбу ҳолат соат 04:00 да тўлиқ бартараф этилгани хабар қилинди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот бермади.

Водород перикс хавфлими?

Водород пероксид (H₂O₂) саноат ва тиббиётда кенг қўлланиладиган кимёвий моддадир. Концентрацияга қараб, у хавфсиз антисептик ёки кучли оксидловчи бўлиши мумкин. Агар уни нотўғри шароитда сақланган бўлса, модда турли куйишлар ёки портлаш вазиятини келтириб чиқариши мумкин.

Агар перекс водород юқори концентрацияларда очиқ ҳавода бўлса, соғлиқ учун хавфли бўлиб, нафас олишдаги муаммолар, бош оғриғи, кўнгил айниши ва камдан-кам ҳолларда ўпка шишига сабаб бўлади. Шунингдек, болалар, қариялар ва сурункали касалликларга чалинган одамлар учун хавфлидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?