Хавфсизлик кенгашида айрим масъуллар ишдан олинди
Бугун, 25 июль куни Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашида айрим масъуллар ишдан олинди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Талъат Шухратович Валиев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг жамоат хавфсизлиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Шунингдек, Администрация фармойиши билан Баходир Бахтиярович Махмудов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни амалга оширилишини таъминлаш ва халқаро гуманитар ҳамкорлик шўбаси мудири лавозимидан, Шовқиддин Абдувалиевич Каршиев Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати Давлат чегараси хавфсизлиги ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлаш шўбаси бош консультанти лавозимидан озод қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг