Икки қитъани бирлаштирган шаҳар, денгиз ва миллионлаб сайёҳлар — Истанбул шаҳридан фоторепортаж

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Истанбул — дунёга машҳур қадимий мажмуалар жойлашган, миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилган шаҳардир. Ушбу шаҳар туркияликларнинг асосий саноат, савдо ва маданий маркази ҳисобланади.
«Халқ сўзи» фото мухбири Истанбул шаҳрининг гўзал манзараларини камера объективига муҳрлади.



Истанбул шаҳри географик жойлашувига, иқлим шароитига кўра, дунёнинг ҳеч бир минтақасида учрамайдиган гўзал табиатга эга. Европа ва Осиё қитъасини бирлаштирган Босфор бўғози ҳам айнан ушбу шаҳрида жойлашган.







Истанбул шаҳрининг марказий қисмида жойлашган Тақсим майдони доимо маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар билан гавжум.
Ушбу майдоннинг энг машҳур, томошабоп монументи 1928 йилда Петро Каноник томонидан ишланган «Республика» ҳайкали ҳисобланади. Ушбу санъат намунаси Мустафо Камол Отатурк шарафига ўрнатилган.






Истанбул шаҳрида жойлашган Мармар денгизи ҳам одамларни ўзига жалб қиладиган асосий манзиллардан биридир. Ушбу денгиз соҳилларини айланиб, сайр қилган ҳар бир сайёҳ унутилмас хотиралар билан қайтишига шубҳа йўқ.






Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг