Икки ойда 1 миллиондан зиёд ўзбекистонликлар хорижга сафар қилди
2026 йил январь-февраль ойларида 1 081 612 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Жорий йилнинг дастлабки икки ойида ўзбекистонликлар энг кўп борган давлатлар рўйхатида Қирғиз Республикаси етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатга 426 421 нафар юртдошларимиз сафар қилган. Ундан кейинги ўринларда 179 390 нафар ташриф буюрувчи билан Тожикистон иккинчи поғонада, 166 017 нафар сайёҳлар борган Қозоғистон кучли учликда қайд этилган.
Шунингдек, Саудия Арабистонига 115 350 нафар, Россияга 62 054 нафар, Туркияга 34 634 нафар, БААга 26 449 нафар, Таиландга 10 946 нафар, Хитойга 8 890 нафар, Мисрга, 8 872 нафар Ўзбекистон фуқаролари сафар қилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 49,3 минг нафарга ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг