Икки ой муддатда Абу Даби фонди билан «Ўзбекистон почтаси»ни трансформация қилиш режаси ишлаб чиқилади

18:02 14 Апрель 2022 Сиёсат
1237 0

Фото: president.uz

Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлатимиз раҳбари телекоммуникация тармоғини кенгайтириш йўналишида ҳам қатор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, йил якунига қадар:

— 6 минг 800 та янги мобил станцияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);

— қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш;

— республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;

— 60 фоиз магистраль йўлларни мобил интернет билан таъминлаш топширилди.

Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.

Шунингдек:

— биринчи ярим йилликда 100 миллион, йил якунигача 300 миллион доллар инвестицияни ўзлаштириш;

— икки ой муддатда Абу Даби фонди билан «Ўзбекистон почтаси»ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер