Икки ой ичида биринчи маротаба Россия дронлари Киевга ҳужум уюштиришга муваффақ бўлди. Украина қандай ҳимояланди?

Фото: Newsweek
Россия икки ойдан кўпроқ вақт ичида биринчи маротаба Киевга ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди. Пойтахт ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Попкога кўра, бир нечта қанотли ва баллистик ракеталар, шунингдек, ўнга яқин дронлар муваффақиятли йўқ қилинди, аммо зарарнинг тўлиқ ҳажми ҳали баҳоланмоқда. Бу ҳақда «Newsweek» хабар берди.
Маълум бўлишича, бу ҳужум Россия кучларининг Киевга нисбатан тактикасида янги босқичга ўтганини англатади. Россия шаҳарни мураккаб қуроллар билан нишонга олишни бошлаган бўлиб, бу Украина ҳаво мудофаа тизимига янада катта босим ўтказади. Фуқаролик ва саноат объектларига қаратилган бундай ҳужумлар вайронкор оқибатларга олиб келмоқда.
Фавқулодда хизматлар хабар беришича, ушбу ҳужум оқибатида Бровари туманида 48 ёшли эркак жароҳат олгани маълум қилинган. Қолаверса, уриб туширилган ракета ва дронларнинг парчалари бир омборда ёнғин чиқишига олиб келган.
Украинанинг мудофаа тизимлари ҳаво ҳужумларига қарши курашда яхши натижа кўрсатаётганини инкор этиб бўлмайди. Шунга қарамай, мутасаддилар доимий ракета ва дрон ҳужумлари шаҳар инфратузилмаси учун хавф туғдириши мумкинлигини айтмоқда. Шаҳар ҳаво мудофаа тизимларига тушаётган юк ортиб бораётгани, бу эса пойтахтнинг ҳолдан тойишига сабаб бўлиши мумкин.
Охирги ҳужум ва Россия томонидан давом этаётган бомбардимонларга жавобан Киев ҳукумати кун давомида электр энергияси истеъмолини, айниқса, бизнес ва саноат учун чеклашга қарор қилди. Попко бу чекловларни энергия тақчиллиги ва миллий энергия тармоғига етказилган зарар сабабли киритилганини маълум қилди.
Украина энергетика тизими Россиянинг ҳужумлари сабабли кўп маротаба электр таъминоти узилиши билан юзма-юз келди. Россия ушбу стратегияни аҳоли ҳаётини бузиш, шунингдек, саноат ва ҳарбий операцияларни издан чиқариш учун қўлламоқда. Бу ҳолат, айниқса, қишда аҳолининг энергия таъминоти учун катта қийинчиликлар туғдириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг