ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйиш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди

18:31 18 Февраль 2026 Жамият
424 0

Тошкент шаҳрида фуқарони Ички ишлар вазирлиги академиясига ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаролар С.Р. ва С.Ш. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Б.М.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ИИВ академиясига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 12 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?