II Тошкент Халқаро марафони якунланди, икки нафар ўзбекистонлик спотчи Олимпия ўйинлари талабини бажарди
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун пойтахтимизда II Тошкент Халқаро марафони ўтказилди. Ушбу мусобақа якунида бир йўла икки нафар ҳамюртимиз Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари талабини бажаришга муваффақ бўлди.
Аслида мутахассислар ушбу марафонда қатнашган яна бир спортчимиз Ситора Ҳамидовага ҳам катта умид боғлашган эди, аммо ундан бу сафар омад очиқчасига юз ўгирди. Акс ҳолда Олимпия ўйинлари талабини бажарган спортчиларимиз сафи янада кенгайиши мумкин эди. Шундай бўлсада, қайд этилган натижадан кенг спорт жамоатчилигининг кўнгли тўлди, дейиш мумкин.
II Тошкент Халқаро марафони ғолиб ва совриндорлари:
Ярим марафон (21 км 97,5 м)
Эркаклар:
1. Евгений Фадеев (Сурхондарё) – 1:06.01
2. Отабек Тошқувватов (Самарқанд) – 1:06.23
3. Ҳасан Акбаралиев (Фарғона) – 1:07.14
Аёллар:
1. Азизахон Мирзаакбарова (Андижон) – 1:15.01
2. Сабина Талачёва (Наманган) – 1:20.32
3. Вероника Гришина (Сурхондарё) – 1:21.32
Марафон (42 км 195 м)
Эркаклар:
1. Андрей Петров (Ўзбекистон) – 2:10.06
2. Иля Тяпкин (Қирғизистон) – 2:16.07
3. Владислав Мамедов (Ўзбекистон) – 2:17.35
Аёллар:
1. Мария Коробиская (Қирғизистон) – 2:26.43
2. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 2:28.55
3. Марина Хмелевская (Ўзбекистон) – 2:30.39
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, ушбу мусобақа орқали Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган спортчилар тақдирланди. Мусобақада 21 км масофага ярим марафонда югурган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов «Ғалабага бўлган иродаси» учун номинациясига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Халқаро енгил атлетика федерацияси томонидан марафон йўналишида Токио-2020 Олимпиада ўйинлари талаби эркаклар учун 2 соату 11 дақиқа 30 сонияни, аёллар учун эса 2 соату 29 дақиқа 30 сонияни ташкил этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг