Ички ишлар вазирлиги Академияси битирувчиларига тантанали равишда диплом топшириш маросими бўлиб ўтди — Фоторепортаж

Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Ички ишлар вазирлиги Академиясининг битирувчилари шарафли хизматга йўл олдилар. Кеча, 28 июнь куни Ички ишлар вазирлиги Академияси битирувчилари ёш лейтенантларга тантанали равишда диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.




Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, соҳавий хизматлар ва Академия раҳбарияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг масъуллари, қатор давлат органларидан меҳмонлар, соҳа фахрийлари, битирувчиларнинг ота-оналари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.




Бу йил Академиянинг кундузги таълим йўналишини «тезкор-қидирув фаолияти», «тергов фаолияти», «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти», «эксперт-криминалистика фаолияти», «хизмат фаолиятини психологик таъминлаш», «ахборот хавфсизлиги», «ташкилий штаб фаолияти» ҳамда «жазони ижро этиш фаолияти» мутахассисликлари бўйича 696 нафар курсант тамомлади.






Шулардан 19 нафари имтиёзли диплом билан яна икки нафари муддатидан олдин «катта лейтенант» махсус унвони билан якунлашга муяссар бўлди.
Аҳамиятлиси шундаки, сўнгги 5 йилда ички ишлар органларининг олтин фондини ташкил қилувчи аълочи ва намунали курсантлардан 18 нафари ички ишлар вазири, 8 нафари «Жалолиддин Мангуберди», 6 нафари «Чўлпон» стипендияларига, 30 нафари «Академия аълочиси» кўкрак нишони, 38 нафари миллий ва халқаро танловларда юқори ўринларга сазовор бўлган.





Шу билан бирга, Академия курсантлари Жаҳон ва Осиё чемпионатларида 16 та, халқаро турнирларда 21 та, республика чемпионатларида 129 та, турдош олий таълим муассасалари ўртасидаги мусобақаларда 139 та медални қўлга киритган.


Хусусан, Сабина Камолова, Тофиқбек Акрамов, Анвар Ҳасанов, Дилбар Сафаровалар ички ишлар вазири стипендиясига, Камрон Исмоилов «Жалолиддин Мунгуберди» номидаги стипендияга, Фарангиз Абдураҳмонова «Чўлпон» стипендиясига сазовор бўлган бўлса, Муяссар Кушмуратова аёллар кураши, Азизбек Ҳошимов кикбоксинг, Асадбек Муродов қўл жанги, Ирода Бекмирзаева енгил атлетика бўйича республика ҳамда халқаро нуфузли мусобақаларда бир неча бор ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олди.




Муддатидан олдин «катта лейтенант» унвонига сазовор бўлган Тошмурод Абдураҳмонов «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» ҳамда «Умуммиллий Конституция имтиҳони» миллий танловлари, «Ёшлар ва қонун» кўрик-танловининг республика босқичи, турдош олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган «Мардлар беллашуви» кўрик-танлови ғолиби, МДҲнинг турдош олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган илмий танловда 1-ўрин соҳиби ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академияси аъзоси ҳисобланади.




Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар томонидан ёшларнинг бугуни ва келажак тақдири йўлида яратилаётган улкан имкониятлар, фидойи ва ташаббускор ёшлар қўлга киритаётган ютуқлари эътироф этилиб, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишда Ватанимиз ва халқимизга юксак садоқат билан хизмат қилиш зарурлиги таъкидланди.
Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг