Ички ишлар академиясида янги ўқув маркази очилади
Хитой ҳукумати Ўзбекистонга 22 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратди. Бу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида ўқув маркази яратишга йўналтирилади.
Грант маблағлари Ўзбекистон ва ХХР ҳукуматлари ўртасида техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Битим доирасида берилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот-хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ўқув марказига “Ички ишлар органлари навбатчилик қисми”, “Хавфсиз шаҳар”, “Терговчининг ўқув-консультатив портали” интерактив дастурий комплекслари ўрнатилади.
Шунингдек, у ерга шаҳар ва транспорт инфратузилмаси объектлари, метро вагони қисмлари, самолёт макетлари мавжуд ўқув-имитация хоналаридан иборат махсус полигон жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ўтган йил май ойида Хитой аэрокосмик илмий-саноат корпорацияси (CASIC) раҳбарияти билан музокаралар ўтказганди. Ўшанда томонлар Тошкент ва Ўзбекистон ҳудудларида “Хавфсиз шаҳар” видеокузатув тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг