“Ичан-қалъа” музей-қўриқхонаси янги экспонатлар билан тўлдирилди
“Миллий меросга менинг ҳиссам” умумхалқ акцияси доирасида 2023 йилнинг ўтган даврида “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси фондига 214 та музей ашёлари қабул қилинди.
Ўзбекистон Маданий мерос агентлигининг tеlеgrаm-канали маълумотига кўра, фондга қабул қилинган 214 та музей ашёсидан 166 таси музей-қўриқхонанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан харид қилинган. Қолган 48 таси эса фуқаролар томонидан бепул тақдим этилган.
Қайд этилишича, музей-қўриқхонанинг Тошҳовли саройида “Хон саройида қўлланилган чинни идишлар” ва “Миллий либослар” мавзуларида чинни буюмлар кўргазмалари ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, Хива 2024 йилда ислом дунёсининг туризм пойтахти деб эълон қилинган. Халқаро тадбирнинг расмий очилиши келгуси йил март ойида бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг