Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди

Сўнгги статистика маълумотларига кўра, айни пайтда Италияда 2 289 021 та ҳолатда коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилган. Шундан 79 203 нафар бемор инфекция оқибатларидан ҳаётдан кўз юмган. Касаллик мамлакатнинг деярли барча ҳудудида аниқланган.
Аммо мана пандемия бошлаганига бир йилга яқинлашган бўлса-да, Италиянинг Жильо ороли аҳолиси орасида бирорта ҳолатда коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилмаган. Лекин бу вақт орасида маҳаллий аҳоли вакиллари кўп марта касаллик ўчоқларидан ташриф буюрган аҳоли вакилларига билан мулоқотда бўлган. Шу боис маҳаллий олимлар ушбу сирли ҳодиса юзасидан тадқиқотларни бошлаб юборишган.
Дастлабки хулосаларга кўра, Жильо оролида "COVID-19" ҳолатлари маҳаллий аҳолида икки сабабга кўра йўқ қайд этилмаган. Улардан биринчиси тоза ҳаво. Иккинчиси эса барча маҳаллий аҳолида ана шундай юқумли инфекцияларга қарши кучли иммунитетнинг мавжудлигидир. Олимларнинг фикрича, бу ҳолат инфекцияга чидамлиликда муҳим роль ўйнайди. Бу ҳам қайсидир маънода ҳудуддаги тоза ҳаво билан боғлиқдир. Шу ўринда беихтиёр улуғ мутафаккир, «Тиб қонунлари» назарий ва клиник медицина энциклопедияси муаллифи Абу Али ибн Сино «Агар чанг ва ғубор бўлмаганда эди, инсон минг йил яшаган бўларди" деган гаплари ёдга тушди.
Тадқиқотчилар ўз назариясини тасдиқлаш учун оролга минглаб сайёҳлар ташриф буюрадиган туристик мавсум текширувнинг навбатдаги босқичини ўтказмоқчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Тошқулов ректорлар нобуд бўлган 5 нафар талабанинг жанозасида қатнашиб марҳумларнинг ота-оналарига моддий ёрдам берилганини маълум қилди
- Кун фотоси: Бухорода 1000 та «контейнер уй» имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатилади
- Катта Фарғона каналида чўкиб кетган ёзёвонлик йигитнинг ўлими сабаби маълум бўлди
- Ғаниев тақдимот вақтида қийинчиликка дуч келди, Президент унинг режаларидан қониқмади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг