Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати кўриб чиқилди

14:31 05 Август 2022 Сиёсат
266 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида ички ишлар вазирининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти эшитилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Таъкидланганидек, Сенатнинг 2022 йил 19 мартдаги тегишли қарорига мувофиқ кўрилган чоралар натижасида ўз фаолияти давомида жиноятларни жиловлаш борасида ишларни тўғри ташкил этмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Қайд этилишича, жорий йилда содир этилган умумий жиноятларнинг 93,9 фоизи фош этилган. Қидирувдаги 2 841 нафар шахс ушланиб, бедарак йўқолган 203 нафар шахс топилган.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

2021 йил давомида очилмай қолиб кетган жиноятларнинг 1 079 таси, аввалги йилларда очилмаган жиноятларнинг 151 таси фош этилиши таъминланган.

Маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олишда салмоқли ишлар амалга оширилган.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»
Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг биринчи ярмида жами маҳаллаларнинг 53 фоизида  жиноят  содир  этилмаган ва 14 фоизида жиноятлар камайишига эришилган.

Жиноятлар кўпайган 33 фоиз маҳалла «қизил» тоифага киритилиб, қўшма патруллик йўналишлари ташкил этилган.

Эришилган натижалар билан бирга ички ишлар органлари фаолиятида муайян камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжудлиги қайд этилди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Хусусан, шу йилнинг 6 ойида рўйхатга олинган жами жиноятларнинг салмоғи Тошкент шаҳрида, ФарғонадаТошкент ва Сирдарё вилоятларида юқорилигича қолаётганлигига эътибор қаратилди.

Профилактика инспекторлари томонидан маҳалла ҳудудларида содир этиладиган жиноятларни бартараф этишда ишлар суст олиб борилмоқда. Шу боис, олдини олиш мумкин бўлган айрим турдаги жиноятлар кўпайишига шароит яратилган.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахсларнинг 93 фоизи, гиёҳвандларнинг 96 фоизи  мажбурий даволанишга юборилмаган бўлса, спиртли ичимликка ружу қўйганларнинг атиги 4,1 фоизи, диспансер ҳисобидаги тажовузкор руҳий касалларнинг 52 фоизи мажбурий даволанишга юборилган, холос.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сони айрим ҳудудларда юқорилигича қолган.

Республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишлари ҳам бугунги кун талаби даражасида ташкил этилмаган.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 595 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 529 нафар бола жароҳатланган, 97 нафари ҳалок бўлган.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер