Ҳунарим мени жаҳонга танитди
Устахонамиз музейни эслатади. У кўҳна Бухоронинг қоқ марказида жойлашган. Сайёҳлар эса қизиқувчан. Зардўзлик буюмларини узоқ томоша қилади. Стол остига бирор бир дастгоҳ ўрнатилмаганмикан, дея синчиклаб қарайдиганлари ҳам учраб туради. Ҳатто кунчиқар юртдан келган бир сайёҳ “Бу буюмларни тикув машинамда бир зумда тайёрлай оламан”, деганини яхши эслайман. Аммо у қўл меҳнати билан бетакрор санъат асарлари яратилаётганини кўриб лол қолган. Бизга шогирд тушиш истагини билдирган эди.
Шу ҳунар ортидан элга танилдим. Нафақат юртимизда, хорижда ҳам шогирдларимиз кўп. Япония, Греция, Польша, Италия, Тожикистон каби давлатлардан келиб, зардўзлик сир-асрорларини ўрганиб кетишди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан шаҳримизда бўлиб ўтаётган Зардўзлик ва заргарлик халқаро фестивалида улар ҳам маҳоратларини ошираяпти.
2024 йил ҳунармандлар оиласи саналган хонадонимиз аъзолари учун эсда қоларли кечди. Фестивалда фаол иштирок этдик. Рафиқам Муқаддасхон билан ҳамкорликда тайёрлаган ўндан зиёд зардўзлик маҳсулотимиз юртимиз ва хорижда ташкил этилган кўргазмаларда алоҳида эътироф этилди. “Бухоройи Шариф”, “Қўштовус”, “Гултувак”, “Алишер Навоий”, “Баҳор”, “Амир Темур” каби йирик полотноли асарларимиз музейларда сақланмоқда. Зардўзликнинг йиллар синовидан ўта оладиган намуналарини яратиш устида ишлашда давом этяпмиз.
Остонада турган 2025 йилдан умидимиз катта. Аввало, юртимиз тинч бўлсин. Ҳар бир киши касбу ҳунаридан барака топсин. Биласиз, зардўзлик минг йиллик тарихга эга. Давлатимизнинг ҳунармандчиликни асраб-авайлаш борасидаги оқилона сиёсати туфайли у юртни жаҳонга танитадиган чинакам санъат даражасига кўтарилди. Биз шу хайрли ишга камтарона ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз.
Бахшулла ЖУМАЕВ,
Ўзбекистон халқ устаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг