Ҳудудларда "Ёш қутқарувчи" мусобақаси ўтказилмоқда

16:58 01 Апрель 2025 Жамият
251 0

Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ФВБ томонидан “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг шаҳар, туман босқичлари ўтказилди.

Ташкил этилган мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда жамоалар 5 та шарт бўйича беллашишди. Жараёнда соҳа ходимлари томонидан ёш қутқарувчиларга назарий ва амалий тушунчалар берилди.

Якунда ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?