Ҳудудларда инновацион технопарклар барпо этилади
Фото: Архив сурат
Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2022 йилдаги «Республика ҳудудларида инновация ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 606-сон қарори қабул қилинди.
Президентнинг 28.01.2022 йилдаги «2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги ПФ-60-сон Фармони билан Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкентда барпо этилган «Inno» инновацион технопарки шаклидаги замонавий инфратузилмага эга технопаркларни қуриш назарда тутилган.
Шунингдек қуйидагилар ташкил этилади:
— Тошкентда – Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тузилмасида «Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази»;
— Сурхондарё вилоятида – республика даражасидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга «Инвесторларга кўмак маркази».
Ҳудудий технопарклар дирекциялари ва уларнинг резидентларига «Inno» инновацион технопаркига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади.
Инновацион технопаркларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
— иқтидорли ёшларни, шу жумладан талабалар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчилар таҳлилий фикрлаши учун зарур шароитлар яратиш;
— ёшларни инновацион тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, бизнес-инкубаторлар ва тажриба майдончалари ишини ташкил этиш, уларга молиявий, маркетинг, юридик ва консалтинг хизматлари кўрсатиш орқали кўмаклашиш;
— ташаббускор ёшлар томонидан таклиф қилинган стартап лойиҳаларни ривожлантириш учун ягона майдон ташкил этиш;
— стартап лойиҳаларни амалга оширишда уларни қисман молиялаштириш асосида қўллаб-қувватлаш ва муассислар таркибига кириш.
Ҳужжат билан «Innо» инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар белгиланган:
— технопарк бошқарув компаниясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
— стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш ва танлаб олиш тартиби;
— стартап лойиҳаларнинг инкубация ва акцелерация дастурларида иштирок этиш тартиби;
— юридик шахсларни технопарк резидентлари сифатида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан чиқариш тартиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг