Ҳудудларда илк бор кам инвазив усулда болаларда эзофагопластика жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди

13:00 30 Октябр 2023 Жамият
284 0

Бугунги кунда мамлакатимизда тиббиёт соҳаси, жумладан, болалар хирургияси йўналиши жадал ривожланиб бормоқда.

Ушбу ҳаётий муҳим соҳанинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, беморларга халқаро андозаларга мос тиббий ёрдам кўрсатиш борасида катта ишлар амалга ошириляпти.

— Президентимизнинг 2021 йил 28 июлдаги тегишли қарорига асосан Республика болалар кам инвазив ва эндоскопик хирургия илмий-амалий маркази замонавий техник ускуналар билан таминланди, — дейди ушбу муассаса директори Бобир Абдусаматов. — Айни пайтда марказимиз мутахассислари иштирокида ҳудудларда мунтазам равишда тиббий кўриклар, жарроҳлик амалиётлари, семинар ва маҳорат-дарслари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, 2023 йилнинг шу даврига қадар ҳудудларда 1234 нафар аҳоли тиббий текширувдан ўтказилиб, аниқланган 398 нафар бемор болаларнинг 105 нафарида юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

Марказ амалиётига 9 турдаги: вилоят даражасида 5 та ва туман даражасида 3 турдаги янги жарроҳлик ва диагностик усуллар татбиқ қилиниб, умумий амалиётлар сони 105 тага етказилди.

Шунингдек, вилоятларда илк бор кам инвазив усулда эзофагопластика, туғма диафрагмал чурралар коррекцияси, қорин бўшлиғи аъзолари эхинококкэктомияси, пиелопластика амалиётлари жорий этилди.

Телетиббиёт орқали ҳудудларда 49 марта тиббий маслаҳат, консилиум, намойиш операциялари ташкил қилиниб, 182 нафар беморга яшаш жойида даволаниш имкони яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер