“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Fitch Ratings” агентлигининг халқаро кредит рейтингини барқарор сақлаб келмоқда
“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлигининг жорий йил 18 сентябрдаги ҳисоботида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг халқаро индикатив рейтингини “BB-” “Барқарор” даражада қайта тасдиқлади.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг нафақат молиявий-иқтисодий ва бизнес стратегияси ҳолати, балки молиявий модели барқарорлиги ҳамда корпоратив бошқарув тизими ва бошқа йўналишлари ҳам чуқур ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Аҳамиятлиси, мазкур рейтинг жаҳоннинг инвестиция бозорларида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖни аниқ ва равшан бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳолати ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади.
Ўз навбатида, қўлга киритилган мазкур ютуқ келгусида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг иқтисодий барқарорлигини янада оширишга хизмат қилиш билан бирга, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда хорижий кредитларни давлат кафолатисиз тўғридан-тўғри жалб қилиш имкониятини беради.
Жамият ушбу эришилган ютуқ билан чегараланиб қолмайди. Келгуси йилларда рейтинг даражасини янада ошириш ҳамда уни барқарор сақлаб қолиш йўлида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда мамлакатимиз электр энергетикаси тизимини изчил ривожлантиришга қаратилган фаолиятини самарали давом эттиришга интилади.
Маълумот учун: “Fitch Ratings” – халқаро рейтинг агентликларининг “Катта тўртлик” деб аталмиш бирлигидан ўрин олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг