«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: фаолият сарҳисоби ва истиқболдаги устувор вазифалар

09:33 02 Март 2023 Жамият
557 0

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти электр энергиясини якуний истеъмолчиларга тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий электр тармоқлари корхоналарини бошқаришни амалга ошириб келмоқда.

Бугунги кунда Жамият таркибидаги 12 та ҳудудий филиал ҳамда 2 та ҳудудий корхона томонидан («Бухоро ҲЭТК» ва «Фарғона ҲЭТК» АЖлар) 0,4-6-10-35-110 кВ кучланишли электр тармоқларини эксплуатацияси, шунингдек, уларнинг ривожланиши доирасида янги қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 

2022 йил давомида Жамият таркибий корхоналари тасарруфидаги 35-110 кВ кучланишли 1 787 та подстанциядан чиқувчи, 96 017 дона трансформатор пункти ва 270,3 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали 390,3 минг юридик ҳамда 7,4 млн. маиший истеъмолчиларга 68,0 млрд кВт/соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,6 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот йилида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тармоқларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилишига алоҳида аҳамият қаратилди.

Хусусан, 2022/2023 йил куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида 28 020,8 км электр тармоқлари ва 9 685 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, бу борада белгиланган кўрсаткичлар ижроси тўлиқ таъминланди. Бундан ташқари, 35-110 кВ қувватга эга подстанцияларда 86 дона куч трансформатори ва 377 та ўчиргич мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Юқоридаги саъй- ҳаракатлар натижасида ҳудудларда 3,5 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқларда қарийб 3,7 млн та аҳоли истеъмолчилари ва 210 минг тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.

Жамият томонидан 2022йил давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, рақамлаштириш ва зарур электр қурилмаларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳам кенг кўламли амалий ишлар бажарилди.

Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 2022 йил учун 5 та йирик инвестицион лойиҳа доирасида жами 84,14 млн доллар, шундан:

— Иштихон» подстанциясидан «Gornorudnaya-2» подстанциясигача 110 кВли иккинчи электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси доирасида (НКМК дастури) 0,22 млн доллар;

— Самарқанд шаҳри ташқи электр таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 8,0 млн доллар;

— Республика бўйича 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 43,8 млн доллар;

— мавжуд 35-110 кВ электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида 15,8 млн доллар;

— Жамиятда янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳаси доирасида 13,0 млн доллар миқдоридаги маблағ ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Жамият томонидан амалга оширилаётган қўшимча лойиҳалар, жумладан, ЭИЗ ва КСЗларни ташқи электр энергияси билан таъминлаш учун 13,3 млн. доллар миқдорида ўз маблағлари сарф қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳам Жамият томонидан тизимли ишлар амалга оширилди. 

Хусусан, 9 минг 259 та маҳалла хатловдан ўтказилиб, муаммо аниқланган 1 минг 71 та «олис» ва «оғир» тоифадаги маҳаллада умумий узунлиги 5 125,6 км электр узатиш тармоқлари ва 1 063 та трансформатор пункти янгиланди. 

Жумладан, юқоридаги дастур доирасида 3 087,2 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 1 115 та трансформатор пункти янгиланди ва таъмирланди.

Жамиятда олиб борилган трансформация ишлари ва молиявий соғломлаштириш сай-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, 2022 йилда «Fitch Ratings» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг халқаро индикатив рейтинги "BB-" «Барқарор» даражада баҳоланганини қайд этиб ўтиш жоиз.

Эътиборлиси, мазкур рейтинг «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖни жаҳоннинг инвестиция бозорида аниқ ва равшан бизнес стратегияси, шаффоф молиявий ҳолати ва кучли корпоратив бошқарув тизимига эга корхона сифатида танитади.

Маълумот учун, Жамият томонидан 2022 йил январь-декабрь ойларида бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга жами бўлиб 1 077,22 млрд сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер