Ҳудудий божхона бошқармаларида кинология соҳасида мавжуд муаммолар ўрганилмоқда
Мамлакатимиз сарҳадлари орқали товар-моддий бойликларни олиб ўтиш жараёнида турли қонунбузарликларни олдини олишда кинология соҳаси муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан ушбу соҳада мавжуд муаммо ва масалаларга ечим топиш мақсадида, Миллий кинология маркази директори Ф.Қаҳҳоров Қорақалпоғистон Республикасида бўлди.
Хусусан, марказ ишчи гуруҳи томонидан “Довуд-ота”, “Хўжайли” чегара “Қорақалпоғистон” темир йўл, “Нукус аэропорти” чегара божхона постларида хизматни ўтаётган кинологлар ва хизмат итлари учун яратилган шароитлар, уларнинг иш самарадорлиги ўрганилди.
Ўрганишлар давомида ҳар бир кинолог билан суҳбат ташкил этилиб, хизмат итларини сақлаш, парваришлаш, озиқлантириш қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. Кинологларнинг божхона соҳасида назарий билимларини ошириш борасида сайёр ўқув машғулотлари олиб борилди. Шунингдек, хизмат итларининг иш қобилияти синовдан ўтказилди.
Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси кинологлари ўзларига бириктирилган хизмат итлари ёрдамида 2023 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида 818,97 гр гиёҳвандлик воситалари, 250 дона психотроп таблеткалар, 38 та гильза, 1800 та капсула ва 2 та пневматик қуролларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг