Ҳоким билан бир кун
Фото: Халқ сўзи
Юртимизда сўнгги йилларда ёшларнинг етакчилик қобилиятини шакллантириш, давлат бошқаруви, жамоатчилик билан алоқалардаги муносабатларни тизимли амалга ошириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилмоқда. Шу муносабат билан Жиззах вилоятидаги 20-35 ёшлардаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритиб келаётган ишчи- хизматчилар учун «Келажак лидерлари» клуби ташкил этилиб, унга вилоятдаги 50 нафар зиёд иқтидорли йигит-қизлар қамраб олинди.
Айтиш жоизки, клуб аъзоларини рағбатлантириш, ёш истиқболли кадрлар сифатида раҳбарлик лавозимларига захирага олиш мақсадида қатор тадбирлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. «Ҳоким билан бир кун» лойиҳаси ана шундай тадбирлардан биридир.
Вилоятдаги бир гуруҳ иқтидорли ёшлар оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамроҳлигида Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев билан ушбу лойиҳада иштирок этди.
— Тўғрисини айтсам, туман ҳокимининг бунчалик вақти тиғиз бўлишини билмаган эканман. Иш жараёни эрталаб 5.30 ларда буғдой ўраётган комбайнчилар ҳолидан хабар олишдан бошланиб 8 ларда туман ҳокимлигида кутиб турган аҳоли мурожаатларини тинглаш ва уларнинг муаммоларини ечиш билан давом этди, — дейди вилоят «Келажак лидерлари» клуби аъзоси, Жиззах политехника институти талабаси Искандар Ниматов. — Шундан сўнг Бўстон маҳалласига бориб, янги қурилаётган маданият масканидаги бунёдкорлик ишларидан хабар олинди, усталарнинг озиқ-овқати, яшаш шароити билан танишилди. Янги бунёд этилган спорт комплексида ҳоким билан волейбол ўйнадик ва бу бизни руҳлантирди.
Иштирокчилар тадбир давомида «Бўстон» МФЙдаги касаначилик ва кичик ҳажмдаги ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, янги ташкил этилган оилавий корхоналар фаолияти билан танишди. Шундан сўнг “BEST GROUP Betlis Textile “BOSTON” 350 ўринли Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида ёшларга яратилган шароитлар ва ишлаб чиқариш жараёнларининг гувоҳи бўлдилар.
Кун давомида туман маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчиларининг иш фаолияти ҳам ўрганилди ҳамда туман ҳокими томонидан керакли кўрсатма-тавсиялар берилди.
Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг