«Ҳизбуллоҳ»нинг зарбаси, Яқин Шарқдаги шайлик ва Запорожьеда ёнғин (видео)

17:51 12 Август 2024 Дунё
231 0

АҚШ Яқин Шарққа сувости кемаларини жўнатмоқда

АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Яқин Шарққа атом сувости кемасини жўнатиб, тезроқ етиб боришга буйруқ берди. Шунингдек, у «Abraham Lincoln» самолётлар ташувчи кемасини йўналтиришни тезлаштиришга чақирган. Самолёт бортида Ф-35 ва Ф/А-18 қирувчи самолётлари борлиги маълум. Бу ҳаракат ҲАМАС ва «Ҳизбуллоҳ» етакчиларининг ўлдирилишидан сўнг Эроннинг жавобидан хавотирлар фонида амалга оширилди.

Аввалроқ Пентагон Исроилни ҳимоя қилиш учун мумкин бўлган барча чоралар кўрилиши ва минтақавий зиддиятнинг кучайиши муносабати билан Яқин Шарқда ҳарбий позицияларини кучайтиришини таъкидлаган эди.

АҚШ ҳарбийларининг ижтимоий тармоқлардаги постига кўра, USS Georgia атом сувости кемаси июль ойида Ўрта ер денгизида бўлган, бироқ сув ости кемаси жойлаштирилгани очиқ эълон қилинмаган.

Шунингдек, Вашингтон Исроил мудофаасини Эроннинг эҳтимолий ҳужумидан кучайтиришга интилаётгани сабабли, АҚШ ҳарбийлари Яқин Шарққа қўшимча қирувчи самолётлар ва ҳарбий кемаларни жойлаштиришини аллақачон маълум қилган эди.

Пентагоннинг қўшимча қилишича, Остин ва Галлант фуқароларга етказилган зарарни юмшатиш, ўт очишни тўхтатишга эришиш ва Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш муҳимлигини ҳам муҳокама қилган.

«Ҳизбуллоҳ» Исроилга ракета йўллади

«Ҳизбуллоҳ» гуруҳи Исроил шимолига ўрта масофали бир қанча ракета зарбасини йўллаган. «CNN» нашрига кўра, ракеталар Ливан жанубидан, чегара олди ҳудудларида учирилган.

Ҳаракат расмийлари баёнотига кўра, сўнгги ҳужумлар Ғазодаги Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Исроилнинг Ливан жанубидаги зарбаларига жавоб тариқасида отилган.

Исроил томони ҳужумларни тасдиқлаб, 30 га яқин ракета учирилганини маълум қилган аммо фуқароларга зарар еткизмаган.

Тел-Авив ҳарбий раҳбарияти чегара ҳудудларида ҳарбий шайлик ҳолати кучайтирилганини хабар бериб, аҳоли эвакуация хавфидан огоҳлантирилган.

Запорожьеда ёнғин

Шу йилнинг 11 август куни Запорожье атом электр станциясида юз берган ёнғин сабабли Украина ҳамда Россия бир-бирини айбламоқда.

Кремль томони бунга Украина ўқлари сабаб бўлганини айтди. БМТнинг ядровий назорати ташкилоти объектдан кучли қора тутун чиқаётгани, аммо ядровий хавфсизликка ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини айтди.

Воқеа Украина қўшинлари Россия ичкарисига 30 кмгача илгарилаб кетган бир пайтда рўй берди. Зеленский радиация кўтарилиши ёки ядро сизиб чиқиши хавфи аниқланмагани, Россия Киевни айблаш мақсадида атайлаб олов келтириб чиқарганини маълум қилди. Кремль 12 август душанба куни ёнғин ўчирилганини айтди.

Атом электр станцияси 2022 йилдан бери Россия қўшинлари ва расмийлари назоратида. У икки йилдан ортиқ вақт давомида қувват ишлаб чиқармаган.

Россия ҳужуми оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг Курск вилоятига трансчегаравий бостириб кирганлиги боис Россия қасос учун ҳужумларга тайёрланмоқда. Украина расмийларининг маълум қилишича, Киев ташқарисида Россия ҳаво ҳужуми оқибатида камида икки киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланган.

Шу йилнинг 11 август куни Киев шарқида содир бўлган ҳужумда 4 ёшли бола ва унинг 35 ёшли отаси ҳалок бўлди. Шунингдек, 3 киши, жумладан, 12 ёшли бола ҳам яраланган. Президент Владимир Зеленский бу ҳолат Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракета билан боғлиқлигини даъво қилмоқда. Ҳужум юзасидан Россия томони ҳозирча изоҳ бермаган.

Киев ҳаво-кучларининг хабар беришича, Москванинг тунги зарбаларида Эронда ишлаб чиқарилган 57 та учувчисиз дронлар учирилган бўлиб, 53 таси ҳаво мудофааси томонидан йўқ қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?