Ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди
Нукус шаҳридаги «Оқ қуш» мажмуасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашининг VIII ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.


Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбой Оринбаев, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳамда бир қатор вазирлик, идоралар вакиллари, конференциянинг 121 нафар делегати иштирок этди.


Анжуманда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, Президентимизнинг Қорақалпоғистон аҳлига кўрсатаётган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги бугун ҳар бир қорақалпоғистонлик ҳаётида ўз ифодасини топаётганини таъкидлади.

Конференцияда Қорақалпоғистон кенгашининг 2020-2025 йилларга оид ҳисоботи ва тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланиб, амалга оширилган ишлар қониқарли дея эътироф этилди. Тадбир давомида делегатлар яширин овоз бериш йўли билан Қорақалпоғистон кенгашининг раиси ва унинг ўринбосарини сайлади.

Сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон кенгашининг раиси лавозимига Улуғбек Жалменов ва унинг ўринбосари лавозимига Муратбой Данияров қайта сайланди. Шунингдек, ижроия қўмитаси, тафтиш комиссиясининг аъзолари ва раиси ҳам сайлаб олинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг IX Қурултойига делегатлар сайланди ва Бош кенгаш таркибига вакиллар тасдиқланди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг