Ҳиндистоннинг “Outlook India” журнали Ўзбекистонда қуриладиган АЭС ҳақида ёзди

Ўзбекистонда қуриладиган АЭС макети. Фото: Ҳасан Пайдоев/"Халқ сўзи".
Ҳиндистоннинг “Outlook India” журналида чоп этилган йирик мақола Ўзбекистонда атом энергетикаси соҳаси тараққиётининг истиқболларига бағишланган.
Нашрда энергетика бўйича мутахассисларнинг баҳоларига суянган ҳолда, бугунги кунда бутун дунёда аҳоли сони ортиб, энергия манбалари камайиб бораётгани, натижада уларнинг нархи изчил тарзда ўсаётгани таъкидланади.
“Сув, кўмир, нефть сингари табиий бойликларнинг захираси чексиз эмас, техника тараққиёти эса кун эмас, соат сайин илгарилаб бормоқда, — дея хабар қилинади журналда. — Аммо электр энергиясисиз ҳеч бир асбоб-ускуна ишламайди. Шу сабабли дунёнинг етакчи давлатлари атом энергетикасини “келажак энергияси” сифатида кўриб, уни ривожлантираётир. Ўзбекистон ҳам ушбу давлатлар сафидан жой олмоқда”.
“Outlook India” нашрида қайд этилишича, республикада россиялик мутахассислар иштирокида қурилиши кутилаётган АЭС нафақат Ўзбекистоннинг яқин эллик йилдаги энергия эҳтиёжларини қоплаш имконини беради, балки чет давлатлар, энг аввало, қўшни мамлакатларга уни экспорт қилишга шароит яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг