Ҳиндистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокидаги “Дўстлик — 2025” ўқув машғулотлари бошланди
Бугун Ҳиндистоннинг Пуна шаҳридаги "Aundh" халқаро машғулотлар базасида “Дўстлик – 2025” Ҳиндистон – Ўзбекистон қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.
Хабарга кўра, 2019 йилдан бери мунтазам тарзда ташкил этиб келинаётган мазкур ўқув машқлари икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадларига қаратилган бўлиб, ушбу машғулотлар ҳар йили Ўзбекистон ва Ҳиндистонда навбатма-навбат ўтказилмоқда.
Хусусан, 2024 йилда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий мутахассислари "Дўстлик – 2024" машғулотлари доирасида "Термиз" дала-ўқув полигонида тажриба алмашган эди.
Ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий делегацияси вакиллари иштирок этиб, ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг билим, кўникма ва тажрибаларини оширишга хизмат қилаётганини эътироф этишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳамкорликдаги қўшма машғулотлар 28 апрелга қадар давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг