Ҳиндистон халқаро кинофестивалида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда
20-28 ноябрь кунлари Гоада 53-маротаба ўтказилаётган (International Film Festival of India 53rd) Ҳиндистон халқаро кинофестивалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Ҳилол Насимов, продюсер Отабек Хўжаев, Киночилар уйи директори Лазизбек Темиров, Кинематография агентлиги матбуот хизмати котиби Барно Ўнгбоевалар иштирок этишмоқда.
Ҳиндистонга ташрифдан асосий мақсад ўзаро тажриба алмашиш, ҳинд кино саноати билан яқиндан танишиш, кинотеатрлар, кинозаллар фаолиятини ўрганиш. Делегациямиз учун Гоанинг энг катта кинотеатрларига экскурция ташкил этилди.
Шунингдек, ўзбекистонлик киноижодкорлар халқаро кинофестивалнинг кинобозори билан ҳам яқиндан танишди. Гоа кинофестивалида “Film Bazaar” йўналиши алоҳида аҳамиятга эга. Ташриф давомида кўплаб фильмлар прокати, ўзаро алмашинуви ва кенг қамровли ҳамкорлик юзасидан келишувлар кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг