Ҳиндистон дунё ҳамжамиятини мустамлакачиликнинг янги моделидан огоҳлантирмоқда

01:19 28 Август 2023 Дунё
931 0

Фото: AP

Ҳиндистон Бош вазири Моди дунё ҳамжамиятини мустамлакачиликнинг янги моделидан огоҳлантирди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди, агар муҳим минералларга эга бўлган мамлакатлар уларни масъулият билан сақламаса, мустамлакачиликнинг янги модели хавфи ҳақида огоҳлантирди.

“Биз муҳим фойдали қазилмалар, ноёб ерлар ва бошқалар билан боғлиқ муаммога дуч келмоқдамиз. Улар баъзи жойларда кўп, баъзи ҳудудларда эса умуман йўқ, лекин бутун инсоният уларга муҳтож”, дейди Моди.

Унинг огоҳлантиришича, агар давлатлар уларни сақлашда “глобал масъулият” билан ёндашмаса, бу мустамлакачиликнинг янги моделининг пайдо бўлишига ёрдам беради. Чунки компаниялар энергияга ўтиш вазифалари доирасида ўзларини зарур ресурслар билан таъминлашга интилишади. 

Аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати стратегик қадам сифатида литий, бериллий, ниобий ва тантал каби кимёвий элементлар экспортини тақиқламоқчилиги хабар қилинган эди.

Қайд этилишича, бу металлар Ҳиндистоннинг мудофаа, аэрокосмик ва машинасозлик саноати учун катта аҳамиятга эга.

Бунгача, Ҳиндистон озиқ-овқат хавфсизлиги учун гуруч етказиб беришга чекловлар киритган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер