Ҳидлар ҳам шифо беради — тадқиқот
Ҳар бир инсон лаванда ташвиш, уйқусизлик ва депрессияга қарши восита эканини яхши билса керак. Лекин унинг мойи соч ўсишига ёрдам беришини ҳамма ҳам билмайди. «The Natural Medicines Comprehensive Database» тадқиқот маркази олимлари лаванда алопеция (патологик соч тўкилиши)га қарши самарали фойда беришини таъкидламоқда.
Бироз гангитиб қўювчи хислатлари туфайли лавандадан оғриқ қолдирадиган восита сифатида фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Исфаҳон тиббиёт университети тадқиқотчилари маълум қилишди. Улар бодомсимон безлари олиб ташланган болаларнинг оғриқини камайтиришга ҳаракат қилишди. Натижада лаванда ҳиди билан нафас олган болалар бошқа беморларга қараганда камроқ оғриқ ҳис қилди.
Лаванда мойи яраларни ҳам даволайди. Агар сиз уни йод билан аралаштирсангиз, яра тезроқ битади. Бу ҳақда турк олимлари “Далилларга асосланган қўшимча ва муқобил тиббиёт” нашрида маълум қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг