«Ҳеч қачон АҚШ таркибига кирмаймиз»: Канадага янги бош вазир сайланди

Кеча, 9 март куни Англия банкининг собиқ бошлиғи Марк Карнини Канада бош вазири ҳамда Либерал партияси раҳбари лавозими учун курашда ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «BBC» нашри.
Унга кўра, Марк Карни партия ичидаги сайловларда 85,9 фоиз овоз тўплаб, энди мамлакат бош вазири сифатида Жастин Трюдонинг ўрнини эгаллайди. Яқин кунларда ушбу лавозим расман унга топширилади ҳамда қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтади.
Маълумки, 2025 йилнинг январь ойида Канада бош вазири Жастин Трюдо ўн йиллик раҳбарлигидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилган эди.
Хабарларга кўра, Марк Карни Трюдо ҳукуматига кирмаган ягона номзод бўлиб, у амалдаги ҳукуматнинг иқтисодий сиёсатини доимий равишда кескин танқид қилиб келган.
«Канаданинг амалдаги ҳукумати асосий муаммолар қолиб, бошқа масалаларга кўп урғу беряпти. Трамп бир неча бор 51-штатга айланишни таклиф қилиб чиқди, лекин тайинли жавоб олганича йўқ. Канада ҳеч қачон АҚШнинг таркибига кирмайди», дейди Марк Карни.
Маълумот учун, Марк Карни «Goldman Sachs»да ҳам фаолият юритган. 2008 йилда Канада Банки раиси этиб тайинланган. 2013 йилда эса Англия банкини раҳбарлигига ўтиб, бу лавозимда ишлаган дастлабки чет эллик шахсга айланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг