Ҳазорада сув ўттиз фоизгача тежалади
Кармана туманининг Ҳазора ҳудудида экин суви узоқ йиллик муаммо бўлиб, асосан Зарафшон дарёсидан кўтарма насослар орқали таъминланади. Маликчўл эмасми, қумлоқ тупроқда канал ва ариқларнинг бетонлаштирилмаганлиги кўп сув йўқотишларга олиб келади. Бу эса ўз-ўзидан деҳқончиликни вегетация даврида сув тақчиллигини юзага келтириб, табиийки, ҳосилдорликка ҳам ўз таъсирини кўрсатарди.

- Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида ҳудудда умумий узунлиги 11,2 километрни ташкил этувчи канални бетонлаштириш ҳамда унинг сув ўтказувчанлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, — дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шерзод Зайниев. — Лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллиард сўмни ташкил этиб, реконструкция ишлари якунлангач, сув йўқотишлари ўттиз фоизгача камайиши ҳамда суғориш тизими самарадорлигининг ошиши кутилмоқда.
Мазкур лойиҳа Ҳазора ҳудудидаги деҳқончилик фаолиятини ривожлантириш, хусусан қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш аҳоли томорқаларини барқарор сув билан таъминлаш имкониятини ҳам тақдим этади.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг