«Ҳаж»га кетиб бедарак йўқолганлар ва уларнинг қариндошлари қидирилмоқда
Саудия Арабистони «Ҳаж – 2024»да бедарак йўқолган 20дан ортиқ зиёратчини ва уларнинг қариндошларини қидирмоқда. Бу ҳақда «Agence France-Presse» хабар берди.
Гап шундаки, бу ҳаж мавсуми иссиқ келганлиги сабабли қурбонлар сони ошиб бормоқда. Агентлик хабарига кўра, дунё бўйлаб ҳаж фарзини бажарган 1,8 миллион зиёратчидан 1081 нафари ҳаётдан кўз юмишган.
Маккада ҳарорат айни кунларда целций бўйича 51,8 даражага етди. Айрим бедарак йўқолганларнинг қариндошлари турли платформаларга эълонлар жойлаштиришмоқда, аммо ҳозирча ишлар жуда қийин кечяпти. Хусусан, Саудия ҳукумати ҳам бу ишга жиддий киришган.
«Ҳажда дунёнинг турли бурчакларидан 1,8 миллионга яқин одам қатнашди, уларнинг аксарияти кекса ва заифлар эди», дейилади хабарда.
Тахминларга кўра, бедарак йўқолганлар сони аслида кўпроқ, чунки кўпчилик бедарак кетганлар «Ҳаж визаси»га эга бўлмаган.
70 ёшлардаги тунислик зиёратчи Маброука бинт Салем шанба куни Арафот тоғининг энг юқори чўққисига чиққанидан кейин йўқолиб қолган. У рўйхатдан ўтмаган ва расмий ҳаж рухсатномасига эга бўлмагани учун зиёратчилар учун ажратилган махсус хоналарга кира олмаган.
Аввалроқ «Ҳаж – 2024» мавсумидан юртдошларимиз қачон қайтиши маълум бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг