«Ҳаж – 2024» мавсумидан юртдошларимиз қачон қайтиши маълум бўлди
«Ҳаж – 2024» мавсуми ниҳоясига етказаётган зиёратчиларимиз жорий йилнинг 22 июнь – 12 июль кунлари юртимизга қайтиб келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Muslim.uz» портали маълум қилди.
«Юртдошларимиз Жидда шаҳридан Ўзбекистоннинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига «Uzbekistan Airways»нинг тўғридан-тўғри авиақатновлари орқали парвоз қилиб, қайтиб келадилар», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда қарийб 12 минг нафар юртдошимиз Саудия Арабистонида бўлиб турибди. Улар жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропортидан муқаддас ҳаж зиёратига жўнаб кетишган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг