Ҳар куни нонуштага ейдиган маҳсулотимиз ичакларимизга зарар етказади – Тадқиқот
Фото: Иллустратив
Шимолий Каролина штат университети олимлари олиб борган янги тадқиқотга кўра, кундалик истеъмол қилинадиган баъзи турдаги оқсиллар, хусусан тухум оқи, ичакдаги фойдали микроорганизмлар фаолиятини бузиб, инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу кашфиёт ичак микробиотаси саломатликда ўта муҳим рол ўйнашини яна бир бор тасдиқлаб, баъзи овқатлар ичакни қандай ёмонлаштириши мумкинлигини кўрсатади.
Тадқиқот давомида олимлар турли оқсил манбалари — тухум оқи, жигарранг гуруч, соя ва хамиртурушни сичқонларга беришди. Ҳар бир сичқон гуруҳи бир ҳафта давомида фақат битта турдаги оқсилга асосланган диета билан озиқланди. Мақсад — ҳар бир оқсил турининг ичак микробларига таъсирини кузатиш эди.
Натижалар шуни кўрсатдики, тухум оқи ва жигарранг гуруч ичакдаги микроблар таркиби ва уларнинг вазифасига жиддий таъсир кўрсатади. Бу ўзгаришлар ичак микробиотасининг оқсил ва шакарга муносабатини ўзгартириб, баъзи бактерияларнинг кучайишига олиб келган. Айниқса тухум оқи билан озиқланган сичқонларнинг ичагида гликан (шакар занжирлари) парчалайдиган ферментлар ишлаб чиқарувчи бактериялар кескин кўпайган.
Тадқиқот муаллифларидан бири, олим Алфредо Блейкли-Руис бу ҳолатга шундай изоҳ берди: «Биз тухум оқи ичакдаги бактерияларни мусин моддасини, яъни ичак деворини ҳимоя қилувчи табиий қатламни парчалайдиган ферментлар ишлаб чиқаришга ундаётганини кузатдик. Бу эса ичакни ташқи зарарли омилларга очиқ қилиб қўяди».
Тухум соғлом протеин манбаи сифатида кенг танилган бўлса-да, тадқиқот тухум оқининг баъзи ҳолларда салбий таъсири ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда. Профессор Мануел Клеинер бу борада қуйидагича фикр билдирди: «Бизнинг тадқиқотимиз тухум оқининг ичак микробларига кучли таъсир кўрсатишини исботлади. Эндиликда аралаш овқатланиш шароитида бу таъсир қандай бўлишини чуқурроқ ўрганмоқчимиз».
Тадқиқотда шунингдек, хамиртуруш ва гуруч оқсили ҳам микроблар фаолиятида сезиларли ўзгаришлар келтириб чиқаргани кузатилди. Аммо айнан тухум оқи энг кескин ва салбий ўзгаришларга сабаб бўлган.
Олимлар бу тадқиқот орқали шунчаки «нима ейиш» эмас, «нима оқибат бериши» ҳақида ўйлаш вақти келганини эслатмоқчилигини тан олишган. Тадқиқот натижалари келажакда овқатланиш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқишга асос бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг