Ҳар йили 4,5 миллион одам умрига зомин бўлаётган дардга даъво топилди
Канададаги МакМастер университети олимлари охирги 30 йил ичида илк бор янги турдаги антибиотик топишди. У «lariotsidin» деб номланади ва у антибиотикларга чидамли ҳамда хавфли бактерияларга қарши самарали кураша олади. Ушбу янгилик «Nature» журналида эълон қилинди ва уни олимлар катта кашфиёт деб ҳисоблашмоқда.
Янги антибиотикни профессор Герри Райт бошчилигидаги тадқиқотчилар гуруҳи топди. Улар уни «lasso peptidi» деб аталувчи моддалар синфига мансуб деб аниқлашди. Бу модда бактерияларни бутунлай бошқа усулда йўқ қилади. Олимларнинг айтишича, бу антибиотик бактерияларнинг ўсиш ва яшаши учун муҳим бўлган жараённи тўхтатади.
«Lariotsidin» Ҳамилтон шаҳридаги оддий бир ҳовлининг тупроғидан олинган. «Paenibacillus» деб аталувчи бактерия уни ишлаб чиқарган. Олимлар бу бактерияни бир йил лабораторияда ўстириб, унинг ичида кучли антибактериал хусусиятга эга модда борлигини аниқлашган. Бу модда бошқа антибиотиклар ишламай қолган ҳолатларда ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Тадқиқотга кўра, «лариотсидин» инсон ҳужайраларига зарар қилмайди, мавжуд дори воситаларига нисбатан қаршилик механизмларидан четда қолади ва ҳайвонлар устида ўтказилган тажрибаларда яхши натижа берган. Ҳозир олимлар бу дори бозорига чиқарилиши учун уни етарли миқдорда ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда. Бу дори келажакда миллионлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам бериши мумкин.
Ҳозирда олимлар ушбу модданинг клиник синовлари учун етарли миқдорда ишлаб чиқариш йўлларини излаяпти. Герри Райтнинг таъкидлашича, «бактериялар биз учун дорилар ишлаб чиқариш билан қизиқмайди», шунинг учун уни дорига айлантириш учун кўп вақт ва ресурслар талаб этилади. «Биз бу молекулани парчалаб, яна қайта йиғиб, уни янада мукаммал дори номзодига айлантириш устида ишлаяпмиз», — дейди у.
Дунёда ҳар йили 4,5 миллион одам антибиотикларга чидамли инфексиялар туфайли вафот этмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти буни инсоният саломатлигига энг катта таҳдидларидан бири деб эълон қилган. Шу фонда, «lariotsidin» инсониятга антибиотикларга чидамли бактерияларга қарши курашда янги умид эшигини очиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг