15 ёшли Шаҳина Йигиталиева Пара Осиё ўйинлари рекордини янгилади
Пара-енгил атлетика баҳсларидан ажойиб янгилик. Аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича Ф46 тоифасида кечган беллашувларда ҳамюртимиз Шаҳина Йигиталиева олтин медални қўлга киритди.
Аҳамиятлиси, 15 ёшли Йигиталиевага чемпионликни тақдим қилган 40.90 метр натижа ушбу йўналишда Пара Осиё ўйинларининг янги рекорди сифатида қайд этилди.
Айни вақтда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси 12та олтин, 12та кумуш ва 14та бронза, жами 38та медал билан умумий жадвалда Хитой ва Эрондан кейин 3-ўринни эгаллаб туришибди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг