ҲАМАС сулҳ таклиф қилди, Нетаньяху уни “реал бўлмаган талаблар”га асосланганини айтди
Фото: ЖССТ
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати гаровга олинганларни Исроил қамоқхоналаридаги маҳбусларга алмаштириш билан сулҳ тузишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Reuters” ҲАМАС ҳужжатига таяниб хабар берди.
Хабар қилинишича, ҳаракат АҚШ ва тинчлик музокарачиларига исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик маҳбуслар билан алмашишни ўз ичига олган ўт очишни тўхтатиш таклифини тақдим этган. Шу билан бирга, ҲАМАС гаровга олинганларни қўйиб юборишдан аввал фаластинликларни озод қилишни ва Исроил ҳарбийларини Ғазодан олиб чиқиб кетишни талаб қилди.
Маълумотларга кўра, айни пайтда 100 нафар фаластинлик Исроил қамоқхоналарида умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда. 700 нафардан 1000 нафаргача фаластинликни озод қилиш эвазига гаровга олинган аёллар, болалар, қариялар ва оғир беморларни алмашиш таклиф қилинмоқда.
Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхунинг идораси бу таклиф “реал бўлмаган талаблар”га асосланганини айтди. Агентлик маълумотларига кўра, Миср ва Қатар қарама-қарши томонлар ўртасидаги зиддиятларни бартараф этиш бўйича ишларни давом эттиради.
12 март куни “Al Arabiya” ҲАМАС АҚШнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ташаббусига рози бўлгани ҳақида хабар берди. Таклифда мажбуран кўчирилганларнинг қайтиши назарда тутилган.
13 март куни ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув ҳақидаги маълумотни, келишув тафсилотларини ишлаб чиқиш учун Қоҳирага делегацияси юборилгани ҳақидаги маълумотлар ҳам рад этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг