Ҳам арзон, ҳам сифатли маҳсулотлар ярмаркаси

13:27 26 Август 2024 Жамият
324 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятининг 14 та манзилидаги ярмаркаларда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари билан бир қаторда, мактаб ўқувчилари учун зарурий эҳтиёжлардан таркиб топган «Мактаб бозори» ҳам фаолият олиб бормоқда.

— Маҳсулотлар маҳаллий бозорлардаги нарх-навога нисбатан 30 фоиз арзон, — дейди Андижон шаҳридаги А. Фитрат номли кўчада яшовчи меҳнат фахрийси Зулхумор Абдусаломова. — Маҳалламиздаги ярмарка туфайли ҳам вақтимиз, ҳам нақдимиз тежалмоқда.

Савдо ярмаркалари ташкил этилган ҳудудларда, шунингдек, турли ижодий гуруҳларнинг байрам дастурлари ҳам намойиш этилмоқдаки, бу ҳамюртларимизнинг кўнгилли дам олишлари ва байрамни муносиб кутиб олишига хизмат қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?