Ҳакамларнинг адолатсиз ва ноҳақ қарорларига қарамай, адолат қарор топди — Илҳом Алиев
21 январь куни Озарбайжоннинг «Қорабоғ» жамоаси УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақасининг 7-тури доирасида Германиянинг “Айнтрахт” клуби билан куч синашди. Учрашув 3:2 ҳисобида Озарбайжон чемпионининг ғалабаси билан якунланди.
Учрашувни бошқариб борган ҳакам Сандро Шерер ўйин давомида бир неча бор баҳсли қарорлар қабул қилди ва бу қарорларнинг асосий қисми «Қорабоғ» жамоаси зарарига хизмат қилди.
Ўйиндан сўнг ҳакамлик ҳақидаги муҳокамалар шунчалик қизиб кетдики, бу масалада Озарбайжон мамлакатининг Президенти ҳам ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фикр билдирди.
“Қорабоғ” футбол клубини Чемпионлар лигасининг асосий босқичида “Айнтрахт” жамоаси устидан қозонилган ёрқин ғалаба билан чин қалбимдан табриклайман!
Ҳакамларнинг адолатсиз ва ноҳақ қарорларига қарамай, адолат қарор топди. УЕФА томонидан тайинланган ҳакамлар ўзларининг ноҳақ ва нохолис қарорлари билан “Қорабоғ”нинг ғалабасини тўсмоқчи бўлаётгани биринчи марта эмас. Умид қиламанки, УЕФА бу ҳакамларни тегишли тартибда жазолайди.
Адолат ва ҳақиқатни енгиб бўлмайди. Яшасин “Қорабоғ”, деб ёзган Илҳом Алиев ўзининг X тармоғидаги саҳифасида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг