Ҳафта давомида кунлар яна исиб, ҳарорат 20 даражагача кўтарилади
Фото: Муҳсин Умурзоқов/«Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун ва яқин кунларда Ўзбекистон ҳудудида аста-секин ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади.
Ҳарорат 10-11 ноябрда кечаси ва эрталаб 0-3о илиқ, кундузи 13-16о илиқ бўлади.
Ҳафта ўртасидан бошлаб ҳаво ҳарорати кечки ва тонгги вақтларда 4-7о илиқ атрофида бўлади, кундузи эса 17-20о даражагача кўтарилади.
Республика ҳудудининг аксарият қисмида қуруқ ҳаво сақланиб туради. Фақат 10-11 ноябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида ёғингарчилик (қор, ёмғир) ёғиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 10-11 ноябрда кечаси 2-4о илиқ, кундузи 13-16о илиқ, 12-14 ноябрда кечаси 4-7о илиқ, кундузи 17-20о илиқ бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/c тезликда эсади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг