Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Фото: Акмал Муҳаммадов / «Халқ сўзи»
«Ўзгидромет» 29 декабрь — 1 январь кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, 30 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 31 декабрда-1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ; 31 декабрь ва 1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 декабрда 3-8 даража илиқ, 30 декабрда 5-10 даража илиқ, 31 декабрь-1 январда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ гача пасаяди; кундузи 29 декабрда 13-18 даража илиқ; 30-31 декабрда 5-10 даража илиқ гача пасаяди, 1 январда 7-12 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 29-30 декабрда 5-10 даража илиқ; 31 декабрь ва 1 январда 3-8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди. 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 5-10 даража илиқ, 1 январда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30-31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 декабрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 декабрда 6-11 даража илиқ, 31 декабрда-1 январда 0-5 даража илиқ гача пасаяди; кундузи 29 декабрда 14-19 даража илиқ, 30 декабрь ва 1 январда 7-12 даража илиқ гача пасаяди.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 29 декабрда ва 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, 30 декабрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 31 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 29 декабрда ва 1 январда 0-5 даража илиқ, 30-31 декабрда 2-7 даража илиқ, кундузи 29 декабрда 10-15 даража илиқ, 30 декабрь ва 1 январда 3-8 даража илиқ гача пасаяди.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 29 декабрда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ; 30 декабрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 31 декабрда кечаси ва кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, 1 январда ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг