Ҳабиб Нурмагомедовнинг Россиядаги бир қанча компаниялари ёпилди
Россияда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга тегишли «Eagle FC» ва унга алоқадор хайрия жамғармасининг аккаунтларини блоклади. Бу ҳақда «Маш» Telegram канали хабар берди.
Манбага кўра, Нурмагомедов ўзининг спорт карьерасини тугатганидан сўнг, спорт озуқа маҳсулотларини сотиш, «Eagle FC» промоушенига ҳомийлик қилиш билан шуғулланган. Бироқ кейинчалик «Sildi», «First Mobile» компаниялари, шунингдек, Таълим, спорт ва ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш жамғармаси таъсисчилигидан истеъфога чиққан.
У ўзига тегишли компаниялар эгалигини қариндошлари ва дўстларига топширган.
Федерал солиқ хизмати томонидан олиб борилган текширувда Нурмагомедов солиқ хизматларидан 306 миллион рубль қарздорлиги маълум бўлди. «Маш» Telegram каналида келтирилишича, ҳозирда Нурмагомедовнинг бир қанча компаниялари ёпилган. Масалан, туризм билан шуғулланувчи «Hikmet Travel» компанияси ҳам фаолиятини тўхтатди. Худди шундай ҳолат «Eagle FC» билан кузатилиши мумкин, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг