Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавируснинг жиддий асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди

Архив сурат
Абдулманап Нурмагомедовнинг яқин дўсти, доғистонлик шарҳловчи Рамазан Рабаданов таниқли мураббийнинг вафоти ҳақида изоҳ берди.
Унинг айтишича, UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси ва устози коронавирусни юқтирганидан кейин жиддий асоратларга дуч келган.
“Абдулманноп икки марта инсультни ўтказди. Юрак ва мияда. Юракни даволаш мумкин эди, аммо миянинг иложи йўқ эди. У комадан чиқмади. Вазият жуда оғир ва жуда кеч эди. Шифокорлар қўлларидан келганини қилдилар. Бу вазиятга ҳатто президент (Россия Президенти) ҳам аралашди, аммо...», — деган Рабаданов.
Маълумот учун, Абдулманноп Нурмагомедов апрель ойининг охиридан буён касалхонада эди. У аввалига оғир юрак операциясини бошдан кечирди. Кейинроқ унинг коронавирус инфекцияси билан зарарлангани маълум бўлди. Ҳабиб Нурмагомедов отасини даволашда ёрдам бериш учун Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилган ва спортчининг отасига юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатилган.
Абдуманноп Нурмагомедов ўлими бугун — 3 июль куни маълум қилинди. У 57 ёшда эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг