Ҳабиб Нурмагомедов Майкл Жордан билан учрашиш учун қанча қўй беришини айтди

00:11 01 Февраль 2022 Спорт
1142 0

Фото: РИА «Новости»

Енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов баскетбол афсонаси Майкл Жордан билан учрашиш учун қанча қўй бериши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Комик Боб Менери Нурмагомедовдан Жордан билан учрашув уюштирса қанча қўй олиши мумкинлиги ҳақида сўраган.

«Уч... Мен сенга учта қўй бераман. Ва учта ит», дея жавоб берган спортчи ушбу саволга.

Ҳабиб Нурмагомедов ММАда 29 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У ўзининг сўнгги жангини 2020 йилнинг кузида америкалик Жастин Гэтжига қарши ўтказиб, ғалабага эришган эди. Баҳс тугаши билан Ҳабиб профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У мазкур қарорини онасига отасисиз бошқа жанг қилмасликка ваъда бергани билан изоҳлади. Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавируснинг жиддий асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмган эди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер