Ғуломжон Ёқубов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди
Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» санъат саройида хонанда, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовнинг 75 ёш таваллуд санаси муносабати билан катта концерт дастури бўлиб ўтди.
Мусиқий оқшомда Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубовни мукофотлаш тўғрисида»ги фармонини Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
«Ғуломжон Ёқубов миллий қўшиқчилик санъатимизни ривожлантириш борасидаги хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланди», – дейилади хабарда.
Санъаткорга мукофотни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева топширди.
Таъкидлаш жоизки, Ғуломжон Ёқубов 60 йилдан буён санъат йўлида хизмат қилиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг